“Шерлар” раҳбари Жан-Мишель Оля 31 ёшли ҳужумчи билан қизиқаётганини яширмади.
“Ўтган йили Карим билан унинг жамоага қайтиши борасида суҳбатлашгандим. Бироқ, ўша вақтда иқтисодий сабабларга кўра келишув амалга ошмади. Бензема бир кун келиб “Лион”га қайтса, ажойиб иш бўлар эди.” – дейди лионликлар президенти.
Маълумот ўрнида, Карим Бензема 2004-2009-йиллар давомида “Лион” шарафини ҳимоя қилган.
2009 йилнинг 1 июль санасида эса 35 миллион евро эвазига Мадриднинг “Реал” клуби сафига келиб қўшилган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали