46 ёшли мутахассис клубда йилига 12 миллиоен евро ишлаб топади. Шунингдек, шартномада бир қатор бонуслар ҳам кўзда тутилган. Унинг маоши 2022 йилга қадар босқичма-босқич ўсиб боради.
Зидан Мадрид клубини ўтган йили ёзда тарк этганди. Ўшанда унинг маоши йилига 7,5 миллион еврони ташкил этганди. 2016 йилда у бош мураббий этиб тайинланганида йилига 2,5 миллион евролик маошга эга эди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали