Испаниялик 2013-2016 йилларда Мюнхен клубини бошқарган.
"Кейинги босқичга "Бавария" ўтишини истайман. Ҳозир ҳам ўзимни бу клубнинг бир қисми деб ҳисоблайман. Мюнхен ва "Бавария"ни яхши кўраман. У ерда кўплаб дўстларим бор" - дейди Гвардиола.
"Ливерпуль" ҳамда "Бавария" ўртасидаги биринчи учрашув 0:0 ҳисобида якунланган. Жавоб ўйини бугун, 13 март куни "Альянц Арена" стадионида бўлиб ўтади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали