- Ҳиндистон билан учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Ўз шогирдларимни яхши ўйин билан табриклайман. Афсуски ўтказиб юборилган гол мантиқий эмасди. Сабаби ташаббус биз томонда эди ва биринчи таймда жуда кўп стандарт вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳиндистон гуруҳдаги икки ўйинда 5тадан голлар уришгани ҳақида кўп гапирилди, аммо бугун дарвозабонимиз хато қилмаганда биз умуман гол ўтказмасдик.
- Ўйинни кўрмаганлар қандай қилиб Ҳиндистонни юта олмадик деб ўйлашади...
- Ҳиндистонни кучсиз деб ҳисобламайман, сабаби улар бизнинг гуруҳда биринчи саватчада эди. Кимни ёдида бўлмаса Ўзбекистоннинг на ёшлар, на ўсмирлар терма жамоалари олдинги Осиё чемпионатига чиқа олмаганди. Шу боис биз мана шу йўқотишлар ўрнини тўлдириш ва ватанимиз обрўсини тиклашимиз керак. Балки бизнинг жамоамизда ёрқин ижрочилар йўқдир, аммо характер бор. Масалан, ўтган ўйинда ҳисобда ортда қолиб якунда ғалаба қозониб кетгандик. Ўз шогирдларим билан фахрланаман.
- Гуруҳда энг қийин ўйин бугун бўлдими?
- Бугун биз учун ҳаёт ва мамот ўйини бўлди. Биз бугун дурангга эмас ғалаба учун ўйнадик. Ғалаба қозониб йигитлар футбол ўйнай олишларини исботламоқчи эдик.
- 7 очко Осиё чемпионатига чиқиш учун етарли бўлдими?
- 7 очко билан Осиё чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибмиз. Бироздан кейин бошқа гуруҳдаги ўйинлар тугагач буни аниқ билиб оламиз. Очиғини айтаман саралаш бошланмасдан олдин қитъа чемпионатига чиқишимзга ишонганман, бироқ бугун ғалаба қозонамиз деб кутгандим.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2151 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1338 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1308 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1020 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |