Футболчи МЛС доирасида "Монреаль Импэкт" жамоасига қарши учрашувда бир гол урди ва яна бир голга ассистентлик қилди. Учрашув эса 2:1 ҳисобида якунланди.
37 ёшли швециялик футболчи сўнгги 26 ўйинда 27 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди. Айни дамда МЛС тўпурарлар рўйхатини 29 гол билан Карлос Вела бошқариб келмоқда.