Тақдирлаш маросими эса 2 декабрь куни Париждаги Шатле театрида ўтказилади.
«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба эса ушбу нуфузли мукофотнинг расмий элчиси сифатида тайинланди.
Шунингдек, бўлажак маросим вақтида энг яхши аёл футболчи (20 нафар даъвогар орасидан танланади) учун «Олтин тўп», 21 ёшгача футболчига топшириладиган махсус соврин (10 нафар даъвогар орасидан танланади) тақдим этилади.
Яна қўшимча сифатида France Football мазкур йилдан бошлаб энг яхши дарвозабонга «Лев Яшин соврини»ни (10 нафар даъвогар орасидан танланади) топширади.
Эслатиб ўтамиз, 2018-йилнинг энг яхшиси номи «Реал» ҳамда Хорватия термаси ярим ҳимоячиси Лука Модричга насиб этганди.