Алешандро Пато
«Милан» клуби 2007 йилда Бразилия диёридан 18 ёшли ҳужумчини олиб келади. Патога бўлажак жаҳон юлдузи сифатида қараларди. Истеъдодли ҳужумчи А cериядаги дастлабки мавсумидаёқ ўзини 9 марта кўрсатишга улгурди. Шундан сўнг, у Италияда ажойиб 3 мавсум ўтказди. Кутилмаганда орттириб олинган жароҳат унинг ўйинида пасайиш келтириб чиқарди ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Бу пайтда Пато клуб хўжайини Силвер Берлусконининг арзанда қизи Барбара Берлускони билан учраша бошлаганди. Бу муҳаббат тарихи жамоа бош мураббийига ёқмас, у Пато футболчи сифатида таназзулга учраганини англаётганди. Бразилиялик футболчи дастлаб, мураббий билан, кейин бутун жамоа билан зиддиятларга бора бошлади. Кейинчалик, Пато Бразилияга қайтишни мантиқан тўғри деб билди. Жуфтлик ажрашишга қарор қилишганди. Футболчи ўша кундан бошлаб бир неча бор аввалги мавқейини тиклашга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо, барчаси бесамар кетди. Пато Хитой чемпионатидаги фаолиятини якунлагач, бугунги кунда Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Томас Мюллер
Ўтган йили «Бавария» клуби футболчисининг турмуш ўртоғи жамоа бош мураббийи Нико Ковачни танқид қилганди. Ўша пайтда Мюнхен клуби яхши натижалар қайд этолмаётганди. Навбатдаги очко йўқотилишидан кейин Ковач Мюллерни захирага олади. Шундан кейин, Томаснинг рафиқаси Лиза Мюллер Instagram’даги саҳифасида «Мураббий нима бўлаётганини тушуниши учун 70 дақиқа керак бўлади», деб пост қолдирганди. Клуб қизни мураббийдан узр сўрашга мажбур қилди. Бироқ, Томас ўша пайтдан бошлаб Ковач жамоаси тизимидаги асосий ўйинчи мақомини йўқотди.
Мауро Икарди
Футболчининг рафиқаси ва агенти Ванда Нара реининг карьерасини бузишни 20 ёшидаёқ бошлаганди. Ванда олдинги эри Макси Лопесни (футболчи, Аргентина МТЖнинг собиқ аъзоси) 3 фарзанди билан қолдириб, Мауро билан янги севги тарихини ёзишга киришганди. Натижада, Мауро Аргентинада кўпчилик, жумладан, Мессининг ҳам нафратига дучор бўлиб ўзи учун терма жамоа эшикларини беркитиб қўйди. Аргентиналик футболчи 25 ёшига қадар икки марта Италия чемпионати тўпурари ва йил футболчиси, деб топилди. Шундан кейин, унинг фаолияти олдинга силжимади. У Европа грандлари эътиборини қозонган паллада асосий саҳнага Ванда Нара чиқиб келди. У «Интер»нинг яхшиланган янги шартномасини бекор қилишга уринди. Доимий равишда матбуотда қўпол чиқишлар қилди ва клубни айблади. Натижада, клуб футболчидан ҳам, унинг рафиқасидан ҳам безиди ва янги клуб қидираверишлари кераклигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Икарди ҳозир ижара асосида ПСЖ клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Фаҳриддин Рўзиев
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2016 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1737 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1305 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1194 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1134 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1017 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 963 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 795 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 702 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 690 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |