Мазкур мусобақага жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман эртага 14 март куни соат 15:00да ЎФА анжуманлар залида бошланади. Матбуот анжуманида "China Cup" халқаро мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таркиби эълон қилинади. Матбуот анжуманига барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Эслатиб ўтамиз, "China Cup" мусобақаси 21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Таиланд терма жамоалари иштирок этади. Турнир ярим финал ва финалдан иборат бўлади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали