Гап шундаки, 41 ёшли мутахассис мезбонлар ярим ҳимоячиси Риккардо Меджорини билан жанжалашиб кетган. Мусобақа мутасаддилари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, Гаттузони дисквалификация қилмади. Бироқ, италиялик мураббий огоҳлантириш олди ва 15 млн. евро миқдорида жарима пулини тўлайдиган бўлди. Энди “россонери”лар бош мураббийи бўлажак Милан дербисини ўтказиб юбормайди.
Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг 28 тур “Милан” ва “Интер” ўртасидаги классик баҳси 17 март куни Тошкент вақти 00:30да бошланади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали