"The Express" хабарига кўра, Мерсисайд жамоаси 27 ёшли голландиялик билан шартномани узайтиради ва маошини оширади. Унинг хизматларига "Барселона" ва "Реал" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
"Қизиллар" футболчига йилига 12 миллион евро маош тўлашга тайёр. Унинг ҳозирги шартномаси 2023 йилда якунланади.
Бу мавсумда Ван Дейк "Ливерпуль" таркибида 36 ўйинда қатнашди ва 3 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали