Гарчи, яшнободликлар илк маротаба мамлакат миқёсидаги мусобақада қатнашаётган бўлсалар-да, ўзларининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборини қозонаётганлиги шубҳасиз. Айниқса, жамоа аъзолари Ўзбекистон кубоги — 2019 баҳсларида чиройли ўйинлар кўрсатганлиги аҳамиятлидир. Амалдаги мавсумда Азизжон Файзиев шогирдлари ПРО лига вакиллари орасида супер лига жамоасини мағлубиятга учратган ягона клуб сифатида тарихдан жой олди.
Буларнинг барчаси аввало Яшнобод туман ҳокимлиги ва хомийларнинг “Яшнобод” жамоаси учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор бераётганлиги билан белгиланади. Яшнободликлар машғулотларни тумандаги 198-сонли умумтаълим мактаби стадионида ўтказса, уй учрашувларини “Яккасарой” спорт мажмуасида ўйнаб келмоқда.
Келгусида футболчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратишни ўз олдига мақсад қилган Яшнобод туман ҳокимлиги яқинда яна бир амалий ишга қўл урди. Туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ташаббуси билан Политехника касб-ҳунар коллежи ҳудудида анчадан бери қаровсиз қолган футбол майдони ўрнида энди “Яшнобод” жамоаси учун сунъий қопламали футбол майдони ва машғулотлар базаси барпо қилинадиган бўлди.
Бугун Яшнобод туман ҳокимлигида туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов мазкур лойиҳа бўйича дунёга машҳур HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP компанияси вакилларини қабул қилди.
— Юртимиз истеъдодли ёшларга бой, — деди Хожиакбар Камолиддинович. — Мақсадимиз — келгусида уларни тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ташкил топганига эндигина бир йилдан ошган “Яшнобод” жамоамиз мамлакат миллий чемпионати ПРО лигасида қатнашмоқда. Футболчиларимиз эришган натижалар билан ҳали мақтанишга эрта. Бунинг учун аввало футбол клуб ўз инфраструктурасига эга бўлиши лозим. Кейин биз жамоа олдига жиддий вазифалар қўйсак ярашади. Шуни ҳисобга олиб, “Яшнобод” профессионал футбол клубига замонавий қароргоҳ барпо этамиз. Бу борада бизга катта тажрибага эга HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP компаниясини тавсия қилишди. Сунъий қопламали футбол майдони билан биргаликда бу масканда 30 ўринли ётоқхона, машғулотлар майдончалари, ювиниш ва ечиниш хоналари, тренажёрлар ҳамда автотураргоҳ ҳам бунёд этилади. Янги стадион ўз бағрига уч минг томошабинни сиғдира олади. Ишонаманки, яратиладиган замонавий шароитдан сўнг, туманимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоамиз миллий чемпионатда ҳам ўз мавқеига эга бўлади ва мухлислари сафи янада кенгаяди.
Туман ҳокими ҳамроҳлигида компания вакиллари янги спорт иншооти қурилиши мўлжалланган манзилга ташриф буюришиб, янги лойиҳа бўйича зарур чора-тадбирлар хусусида маслаҳатлашиб олишди.
— Замонавий шароитларга эга футбол клубининг келажаги порлоқ бўлиши табиий, — дейди HATKO SPORTS TECHNOLOGIES CORP вакили Юрий Эльчибеков. — Бундай ҳамкорликдан мамнунмиз, албатта. Чунки бу компаниямизнинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳаси эмас. Бунгача ЎФА қошидаги “Чиғатой” терма жамоалар ўқув-машғулотлар марказида ҳам Туркия технологияси асосида сунъий қопламали майдон барпо этганмиз. Спорт базаси учун танланган жой ҳам бизга манзур бўлди. Шундоққина янги қурилаётган ерусти метро йўли ва бекати ёнгинасида экан. Бу келгусида футбол мухлислари учун ҳам, футболчилар учун ҳам қулайлик яратади, албатта.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1974 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1728 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1434 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1287 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1185 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1128 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1011 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 951 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 792 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 690 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |