Учрашув комиссари вьетнамлик Во Хай Те ҳамда ҳар икки жамоа вакиллари ўйинни ўтказишга оид турли ташкилий масалаларни муҳокама қилишди. Унда жамоаларнинг либосларига ҳам аниқлик киритилди. "Пахтакор" эртага сариқ-кўк рангли либосдан фойдаланади. Дарвозабон эса қизғиш формада ҳаракат қилади.

"Ал Аҳли" футболчилари оқ, меҳмонлар посбони оч яшил рангли кийимдан фойдаланиши маълум қилинди.

Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали













Реклама
Сайт хақида