"Ҳаммаси яхши, жамоадан кўнглим тўқ. Яна 6-7 йил юқори даражада ўйнашим мумкин. Анчадан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қиламан, бу дунёнинг энг йирик клубларидан бири. Агар бундай жамоада ўйнасангиз, бошқа клубга ўтиш учун сизда вариант кўп бўлмайди.
Бор эътиборимни Мюнхен жамоасидаги вазифаларимга қаратганман. "Бавария" Европанинг энг кучли 4та жамоасидан бири.
Ўтган мавсум дам олишимга имкон беришди, аммо орқага қараб, нотўғри йўл тутганимизни тушундим. Ўйин ритмини йўқотдим, бу нотўғри қарор эди" - дейди Левандовски.
30 ёшли Роберт Левандовски жорий мавсум Бундеслиганинг 24та учрашувида 17та гол урди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали