МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
48. Ортиқча шовқинсиз бошланган иккинчи таймда ҳозирча майдон эгалари тўпга эгалик қилишмоқда.
46. Иккинчи тайм бошланди.
Биринчи бўлимдаги "қайноқ" фотосуратларни томоша қилинг:
- Биринчи тайм тугади. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
"Локомотив"ни қўллаб-қувватлаётган мухлислар
41. Ўйин тизгинини ўз қўлига олган "Ал Райан" маҳорат эвазига ҳисобни тенглаштирди.
38. ГОЛ! ЛУККА! Сен урмасанг, сенга гол уришади. "Локомотив" сал аввал ажойиб вазиятдан фойдалана олмади. "Ал Райан" эса жавоб ҳужумида ҳисобни тенглаштирди. Марказдан уюштирилган ҳужум чап томондан жарима майдончаси ичига кириб келган Лукка орқали ривожлантирилди. Айнан легионер футболчи бу вазиятда масалан ҳал этди. Дарвозанинг яқин бурчагина йўналтирилган кучли зарбани Жавоҳир Илёсов бартараф этишга улгурмади - 1:1.
36. "Ал Райан" ўйинни "Локомотив" майдончаси тарафга кўчиришга ва тизгинни ўз қўлига олишга эришди. Лекин ҳужумларидан ҳозирча наф чиқара олмади. "Локо"да эса қарши ҳужумда ажойиб вазият юзага келди. Абдухолиқов ва Зотеев ажойиб комбинация орқали чиройли юришни амалга оширди. Лекин Зотеев ўзи учун ноқулай бўлган ўнг оёғида кутилганидек зарба беролмади.
33. Энди "Ал Райан" стандарт вазиятига эга чиқди. Табата томонидан тепилган зарбани Илёсов қайтариб юборди ва рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Тўқнашув натижасида Илёсовнинг бошига рақиб футболчисининг тиззаси тегди. Бироқ ҳаммаси жойида. Жавоҳир ўйинни давом эттиради.
31. "Локомотив" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо бундан наф чиқара олишмади.
28. "Ал Райан" аста-аста ўйин тизгинини ўз қўлига олмоқда.
27. Огоҳлантириш: Диёр Туропов майдон марказида рақибга нисбатан қоидани бузгани учун.
25. "Ал Райан" аста-секинлик билан бемалол жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Яхши ҳужум уюштирилди, лекин Жавоҳир Илёсов ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, хавфли вазиятни жамоаси фойдасига юмшатди. Баракалла!
23. Майдон эгаларининг жавоб ҳужуми. Родриго Табатанинг зарбасига аниқлик етишмади. Табатанинг зарбаси жуда кучли ва хавфли. Эсдан чиқармаслик лозим.
22. "Локо"дан хавфли ҳужум! Ажойиб комбинация орқали ташкиллаштирилган ҳужумни жарима майдончаси ичида пайдо бўлган Зотеев самарали якунлай олмади. Ҳужумга беш, аммо зарбага эмас. Олег қулай вазиятни кўкка совурди.
20. "Локомотив" биринчи рақамда, майдон эгалари иккинчи рақамда ўйнашмоқда. Аммо бу консентрацияни бир зумга бўлсада йўқотишга имконият бермайди. Хотиржамлик яхши, аммо эҳтиёткорликни унутмаслик керак.
18. "Ал Райан"нинг жуда бўш ва секин ўйнаётгани "Локо"нинг диққат эътиборини бироз пасайтириб юбормоқда. Аммо мезбонлар футболчиси Ривас томонидан берилган кучли зарба хавфли, аммо бироз ноаниқ кетди. Ўйин суръатига қараб бўшашиш ярамайди, рақиб сафида яримта имкониятни голга айлантира оладиган ижрочилар мавжуд.
16. Ўйин суръати анча паст. "Локо" хотиржам ўйнамоқда. "Ал Райан"да асосан ёши катта футболчилари ўйнаётгани учун ҳам жамоа ўйини жуда секин чиқмоқда.
14. Ўйин ҳозирча майдоннинг иккинчи ярмида ўтмоқда, "Ал Райан" майдончаси олдида.
10. Ўйин тизгини тўлиқ "Локо" қўлида. "Ал Райан" ҳозирча ўз майдончаси олдида ҳимояланиш билан банд.
7. "Локо"дан яна бир хавфли ҳужум. Жокичнинг жарима майдончасига оширган тўпини Абдухолиқов боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.
6. Урилган голдан сўнг "Локомотив" хотиржамлик билан тўпни назорат қилмоқда. Мезбонлар эса ҳозирча ташаббусни рақибдан олиб қўйиш билан овора.
- "Локомотив"нинг илк ҳужуми самарали якунланди. Сардор Мирзаев-Тимурхўжа Абдухолиқов-Диёр Туропов учлиги уюштирган ҳужум голга айланди. Абдухолиқовнинг марказ узатган тўпини Туропов осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.
4. ГООООООООООООООООООЛ! ДИЁР ТУРОПОВ!
1. "Ал Райан" илк ҳужумини уюштирди. Лукка узоқ масофадан кучли зарба орқали Илёсовни текшириб кўрмоқчи бўлди. Аммо зарба мўлжалга аниқ бормади.
- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Олға "Локо", омад!
- Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
- "Локомотив" янги мавсумдаги УЧИНЧИ расмий учрашувини ўтказмоқда. Ўзбекистон Суперкубоги ва ОЧЛ биринчи тур доирасидаги баҳсларда иштирок этишга улгурди. Ҳар иккаласида ҳам жамоа ғалаба қозонган. Бу шунчаки маълумот учун :-)
- Қувонарлиси, стадионга Доҳада истиқомат қилаётган Тошкентдан борган ўзбекистонлик мухлислар "Локо"ни қўллаб-қувватлашга келишган.
"Локомотив"нинг янги мавсумдаги етакчи ҳужумчиси - Тимурхўжа Абдухолиқов ҳозирча майдонни голсиз тарк этмаяпти
"Локомотив"нинг икки трансфери - Йован Жокич & Авазбек Ўлмасалиев
Жароҳатидан фориғ бўлган Шуҳрат Муҳаммадиев эндиликда жамоага яқиндагина келган Даврон Ҳошимовни асосий таркибдан чиқариб юбориш учун рақобатга киришади
"Қўқон-1912"да порлаган, "Бунёдкор"да тўлиқ очилолмаган, "Локо"га ўтган сербиялик Филип Раевац ҳозирча ўз имкониятини захирада ўтирган ҳолда кутмоқда
- "Локо" устози Андрей Фёдоров ўйиндан аввал флеш-интервью бермоқда. Қизиғи, мазкур жараёнда таржимон вазифасини унинг ёрдамчиси Мирко Йеличич бажармоқда
- Айни пайтда "Локомотив" жамоаси ўйин бўладиган “Жассим бин Ҳамад” стадионига етиб келишган ва жамоанинг бугунги баҳсдаги асосий таркиби маълум қилинди.
- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Локомотив" бугун Доҳада ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиби "Ал Райан" меҳмони бўлмоқда. Ўтган турда муҳим ғалаба орқали мусобақани бошлаган "темирйўлчилар" Саудия Арабистонидан "тарсаки" еб келган "Ал Райан" билан беллашишади. Кайфият ҳар иккала жамоада ҳар хил. "Ал Райан" ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бош мураббийини истеъфога чиқарди. Айни пайтда эса "Ал Райан"ни янги мутахассис Жилсон Соуза ўз бошқарувига олди.
ОЧЛ-2019. "B" гуруҳи, 2-тур.
"Ал Райан" - "Локомотив"
Қатар, Доҳа шаҳри. “Жассим бин Ҳамад” стадиони.
Ҳакамлар:
Голлар: Диёржон Туропов (4, ассист: Абдухолиқов), Лукка (38)
"Ал Райан": 1. Фаҳад Юнис, 2.Муҳаммад Ал Аэлдин, 3.Ривас, 5.Траоре, 7.Абдулраҳмон Ал Ҳарази, 9.Лукка, 10.Родриго Табата, 13.Виера, 21.Муҳаммад Жума, 22.Кох Мёнг-Жин, 23.Себастьян Сория.
Захира: 12.Муҳаммад Саййар, 4.Муса Ҳарун, 6.Алдулраҳмон Ал Корби, 11.Иброҳим Ҳалфан, 15.Мувафак Авад, 28.Абдулазиз Эйса, 32.Аҳмед Эль Сайед.
"Локомотив" (4-3-3): 35. Жавоҳир Илёсов - 33. Олег Зотеев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 5. Анзур Исмоилов, 24. Давронбек Ҳошимов - 77. Диёржон Туропов, 23. Йован Жокич, 8. Жамшид Искандеров - 10. Сардор Мирзаев, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 9. Филипп Райевац, 88. Игорь Йелич, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 71.Арслонмурот Аманов, 70. Алишер Шоғуломов.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали