16:36. Азиз Ҳайдаров: "Ҳозир футболчилар ўз хоналарида дам олишяпти. Машғулотларга тайёрланишмоқда. Тошкент вақти билан 18:00да ўйинолди машғулотга йўл оламиз".
16:28. Фаластин терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шади Шабан: "Ўзбекистон жуда кучли жамоа. Эртага бизга қийин бўлиши аниқ, аммо халқимиз олдида яхши ўйин кўрсатяпмиз. Жамоамиз ва Ўзбекистон терма жамоаси ўртасидаги фарқни биламан, бироқ бор кучимизни ишга соламиз".
16:14. Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон ҳамда Фаластин терма жамоалари устозлари иштирокида ўтган ўйинолди матбуот анжуманиякунланди.
Купер: "Барча рақибни ҳурмат қиламиз, бироқ ҳар бир баҳсда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз".