"Гюндоган жамоада қолишини истайман. Аммо у ҳам шуни хоҳлаяптими? Агар буни истамаса, Илкай жамоадан кетиши лозим.
Биз ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз. Унинг келаси мавсум учун шартномаси бор. Агар Гюндоган янги битим имзолашни истаса, музокаралар ўтказишимиз мумкин.
Бироқ ҳозир бу ҳақида гапиришни хоҳламаса, кутиб турамиз. Тайёр бўлганида суҳбатлашамиз" - дейди Гвардиола.
28 ёшли Гюндоган 2016 йилнинг ёзида 27 млн. евро эвазига Дортмунднинг "Боруссия" клубидан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Жорий мавсум у АПЛнинг 24та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пас берди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали