"Нерадзуррилар" футболчини "Фиорентина"дан сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишди.
Бир кун олдин "Интер"нинг бразилиялик ҳимоячиси Энрике Далберт "фиалкалар" сафига ўтган эди.
26 ёшли Браги ўтган мавсум "Фиорентина" билан А Серияда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" тез орада МЮ вингери Алексис Санчесни ҳам ижарага олади.