Бразилиялик Жоао Миранда бурнини синдириб олгани боис, бир неча ҳафтага сафдан чиқди. “Интер” яримҳимоячиси Марсело Брозович эса оёқ мускуллари лат егани сабаб Европа лигаси 1/8 финалининг “Айнтрахтга” қарши жавоб баҳсини ўтказиб юбориши кутилмоқда.“Нерадзурри”лар лазаретидан шунингдек, Шиме Врсалько, Мауро Икарди, Раджа Найнгголан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” ва “Айнтрахт” ўртасидаги илк баҳсда Лучано Спаллетти шогирдлари дуранг (0:0) натижани қайд этганди. Жавоб баҳси эса 14 март куни Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали