Ҳаммаси ўзгарди. Икарди "Интер"да қолади ва у ўзига бошқа рақам танлади
24.08.2019 10:21 Ўқилди: 961
Миланнинг "Интер" клубига Антонио Конте бош мураббий этиб тайинлангач, бир неча бор Мауро Икардини таркибда ўйнатмаслигини айтган эди.
Шу сабабдан, мутахассис хоҳишига кўра "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку сотиб олинди.
Ҳозир эса вазият ўзгарган кўринади. Янги мавсум учун қайдномада Икардига жой бор ва у 7-рақам остида ўйнаши кўзда тутилган. Унинг олдинги рақами эса Ромелу Лукакуга тегишли.
Хабарларга кўра, аргентиналик тез орада жамоа машғулотларига қайтади.
Бундан олдин Икарди фақатгина индивидуаль машғулотлар олиб бораётган эди.