"Кекса синьора" устози Маурицио Сарри (ўпка яллиғланиши) соғлиғидаги муаммаолар сабаб ушбу учрашувда шогирдларини майдонга бошлаб туша олмайди.
"Ҳалқаро танаффусдан сўнг қайтадиган Маурицио Саррининг саломларини сизга етказяпман. Муҳим ўзгаришлар бўлди, лекин ҳозир ўтиш даври эмас. "Ювентус" профессионализм, фидоийлик ва қаттиқ меҳнатлардан ташкил топган. Бу йили ҳам ғалаба қозонишни истаймиз.
Фабио Паратичи (клуб спорт директори) ажойиб трансферларни амалга оширди, яна имкониятлар юзага келса биз улардан фойдаланамиз. "Ювентус" тарихан ютиш учун қурилган жамоа. Бу йил ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Клубнинг ҳар бир позициясида иккитадан муҳим футболчилар бор ва ўзимизни кучли ҳис қиляпмиз.
Сарри яхшиланиб бормоқда. У қаттиқ меҳнат қилади ва уни ҳар куни майдонда бўлишини хоҳлаган бўлардик. Мураббийнинг захира ўриндиғида йўқлиги қийинчиликлар олиб келиши мумкин, аммо ўтган вақт мобайнида шунга ўхшаш вазиятга тушганмиз.
Рабьо мени ҳайратда қолдирмади. Уни узоқ вақт кузатдик ва жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлишига ишонаман. У жамоага келганига кўп бўлмади, шунинг учун бироз вақт беришимиз керак.
Игуаин дунёдаги энг яхши страйкерлардан бири. У Саррини жуда яхши билади ва ажойиб мавсумолди тайёргарликка эга бўлди. У биз билан эканидан хурсандмиз. Футболчиларимиз орқали етарлича ишончга эгамиз. Европада энг кучли жамоалардан бирини яратдик деб ишонаман", - дейди Недвед.
Эртага 24 август куни А Сериянинг дастлабки турида "Ювентус" "Парма" меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2364 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1419 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1320 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1059 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 888 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 825 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 705 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 609 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 522 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
14.04.2024 22:25 Ўқилди 516 "Бавария"нинг кетма-кет 11 йиллик чемпионлик сериясига нуқта қўйилди. "Байер" — Бундеслиганинг янги чемпиони! |