Даниялик ўйинчи "шпорлар" раҳбариятидан уни трансферга қўйишларини сўради.
27 ёшли ўйинчи совринлар ютишни хоҳламоқда, Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубият эса унга ранжитган.
Олдинроқ, Эриксен "Тоттенхэм" билан шартномани узайтиришни рад этгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Ўшанда Лондон клуби раҳбарияти уни маошини 3 карра кўтармоқчи эди.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен "шпорлар" таркибига 2013 йилда "Аякс" сафидан келиб қўшилган эди.