Олдинроқ "Bild" нашри Йоахим Лев термага Жером Боатенг, Матс Хуммельс ва Томас Мюллерни бошқа чақирмаслиги борасида маълумот берганди.
"Бу янгиликни мен биринчи бўлим матбуотдан эшитдим. Ажабланарли. Термадагилар айнан ушбу уч футболчидан воз кечгани ғалати. Сўнгги 10 йилликда улар терманинг асосий футболчилари бўлишди ва жаҳон чемпионига айланишди. Улар менинг дўстларим. Шу боисдан ҳам бу борадаги хабарни ОАВдан эшитиш бироз ёқимсиз", - деди Киммих.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали