Ўйиндан кейин “Сурхон” сафида гол муаллифи бўлган Шерзод Ҳакимов сайтимиз учун интервью берди.
- Чемпионатга, хусусан ушбу учрашувга жисмонан ва руҳан яхши тайёргарлик кўрдик. Бугунги ўйинда гол уриш мақсадим эди ва ниятимга етдим. Қийин ўйин ўтказдик. Учрашув сўнггига қадар ҳисобда олдинда бориб, якунда гол ўтказиб юборганимиз бироз алам қилаяпти. Кейинги баҳсларда ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Шерзод Ҳакимов.
Дилдора Холбоева ёзиб олди
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали