ЯНГИЛАШ
9. "Уфа" ҳужумчиси Игбоун қанотдан "Ростов" жарима майдончасига кириб, тўпни марказроққа ташлади, аммо зарба бериш учун ҳеч ким топилмади.
3. Учрашувдаги илк зарбага меҳмонлар ярим ҳимоячиси Норманн муаллифлик қилди, бироқ зарба жуда ноаниқ бўлди.
1. Учрашув бошланди.
- Таркиблар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин.
- Эслатиб ўтамиз, РПЛнинг 6-туридан ўрин олган барча учрашувлар бир дақиқа қарсак билан бошланади. Эшитган бўлсангиз керак, Россияда учувчи туфайли авиаҳалокатни олди олинди. Кема капитани самолётни маккажўхори даласига қўндириб, қаҳрамонлик кўрсатди.
- Ассалому алайкум азиз сайтимиз ўқувчилари! Бугун сизлар билан "Уфа" - "Ростов" учрашувини кузатиб борамиз. Ўзбекистон терма жамоаси Элдор Шомуродовнинг деярли ҳар турда ураётган голлари мухлисларни хурсанд қилмоқда ва бу ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилишига умид қиламиз.
"Уфа" – "Ростов" 0:0 LIVE
"Stadion Neftyanik"
"Уфа": Беленов, Сухов, Табидзе, Пуцко, Неделчару, Фомин, Алиев, Карп, Гиоргобиани, Емельянов, Игбоун.
"Ростов": Песьяков, Чистяков, Сигурдссон, Козлов, Чернов, Зуев, Ионов, Глебов, Норманн, Попов, Шомуродов.