"Реал" эртага "Сельта"га қарши Ла Лига 1-турини ўтказади.
"Қаймоқранглилар"нинг янги ўйинчиси Эден Азар чап сонидан олган жароҳати туфайли ушбу ўйинни ўтказиб юборади.
Бу ҳақда мадридликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.
Олдинроқ, "Барселона" сардори ва етакчиси Лионель Месси ҳам Испания чемпионати 1-тур ўйинини ўтказиб юбориши ҳақида расмий хабар чиққан эди.
Азар "Реал"да, Гризманн "Барса"да, Феликс "Атлетико"да. Испания чемпионати янги мавсум анонси