"Доимо жамоам билан соврин ютишга ҳаракат қиламан, чунки бу менга индивидуал совринлар олиб келади. Ишимиз шундай. Сиз шунчаки пул ишлаб топиш учун эмас, бирор ютуқ қўлга киритиш учун уйғонасиз ва машғулотларда иштирок этасиз. Энди пулга муҳтож эмаслигим учун яратгандан миннатдорман. Футбол тарихига ўз исмимни ёзиб, кўпроқ ғалабага эришишни истайман".
Ҳақиқатдан ҳам у бутун умрига етадиган пул ишлаб бўлди. Роналдуда клубдаги маошидан ташқари кўп миллионли реклама шартномалари, бизнесдан фойдаси ва хатто смартфонлар учун ўз ўйини бор.
Роналдунинг даромади қанча?
Футбол
Forbes берган маълумотларга кўра, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши 340 млн. долларга тушди (4 йил учун). Форварднинг янги маоши 35 млн. долларни ташкил қилади. Роналду "Ювентус"га ўтиб, катта маош олаётган бўлса ҳам бу Мессининг "Барселона"даги иш ҳақидан кам. Аммо Криштиану бошқа томондан устун. Маркетинг фойдаси бўйича ҳеч ким ундан ўзиб кета олмайди.
Ижтимоий тармоқлар
Роналдунинг Instagram аккаунтида 179 млн. фолловер мавжуд, Twitter саҳифасида эса 80 млн.га яқин. Hookit тадқиқотларига кўра, Роналду фақат ижтимоий тармоқлардан топган маблағи 474 млн. долларни ташкил қилади. Унинг аккаунтидаги битта реклама пости 975 минг доллар туради.
Ҳомийлар
Роналдунинг Nike компаниясидан оладиган йиллик даромади 23 млн. долларга тенг. Armani бренди ҳам португалиялик билан ҳамкорлик қилади ва бир йилда Криштиану ҳисобига миллион доллар ўтказиб беради. Роналду ўзининг CR7 бренди остидаги кийимлар сотувидан 10 млн. доллар ишлаб топади. Реклама шартномаларидан тушадиган умумий даромад 47 млн. долларни ташкил қилади.
Роналдунинг йиллик даромади 116 млн. долларга етди. Аммо футболчи бу пулларни текстда кўрсатилган манбалардан олади. Балки улар янада кўпроқдир. Тинимсиз меҳнат қилаётган португалиялик энди пул ҳақида бош қотирмайди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1578 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1467 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1215 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 981 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 957 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 861 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 729 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 663 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 570 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |