АГМК финалга чиқиш учун Эрон чемпиони "Мес Сунгун"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувдан матнли трансляция шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин. Ўйин "Спорт ТВ" орқали жонли кўрсатилади.
ЯНГИЛАШ
9. Гол, Алиризо Асқари Конан Жавиднинг пасидан кейин ҳисобни очди.
9. Ороужи Ҳамроевни алдаб ўтиб ноаниқ зарба берди. Қийшиқ тепишларингга кўз тегмасин
7. Зарбааааа, эҳҳҳҳ Акбар Усмонов тўп учун охиригача курашди ва уни рақибдан олиб қўйди. Дарвозабон қаршисида эса гол ура олмади.
- Ўйиндаги устунлик форслар томонида.
5. Рустам Умаров ишга киришди ва хавфли зарбани қайтардию
5. Қандай вазиятттт, Ихтиёр Ропиевнинг бирга бир вазиятдан тепган тўпини Алиризо Самими қайтарди.
4. Чориевнинг зарбасини Самими қайтарди.
3. Уҳҳҳ, сал қолди-я, Маҳди Жавиднинг зарбаси тўсинга тегди. Бу борада ҳисоб тенг - 1:1.
2. Зарбааа, Илҳом Ҳамроевнинг зарбаси устунга тегди. Голга жуда яқин келган эдик-а...
Учрашув бошланди! Олға, йигитлар!
- Бугун ҳар иккала жамоа таркибида биттадан йўқотиш бор. АГМКда Анасхон Раҳматов сариқ карточкалари иккита бўлгани боис, "Мес Сунгун"да эса Саид Тагизода жароҳат олгани боис ўйинни ўтказиб юборади. Форсларнинг муҳим ўйинчиси саналган Тагизода 2-турда БАА чемпиони "Ал Дафра"га қарши беллашувда жароҳат олган эди.
- Жамоалар паркетга чиқиб келишмоқда. Бугунги учрашувни "championat.asia" ўқувчилари учун камина Толибжон Қосимов матнли трансляция қилиб бораман.
- Афсуски, "Порт ФК"га қарши чорак финал баҳсида ўзининг мусобақадаги иккинчи сариқ карточкасини олган Анасхон Раҳматов бугунги беллашувни ўтказиб юборади.
Футзал
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
Ярим финал
15.08.2019, 16:00
АГМК (Ўзбекистон) - "Мес Сунгун" (Эрон) 0:1 LIVE
Гол: А.Асқари Конан 9
АГМК — Дарвозабон: 1.Рустам Умаров (сардор)
Футзалчилар: 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов.
Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.
Бош мураббий: Александр Петров
"Мес Сунгун": 1.Саид Момени, 2.Аоиризо Самими (иккиси дарвозабон), 3.Муҳаммад Ҳожизода, 4.Уэсли Мачадо, 5.Муҳаммад Шажари, 6.Алиризо Вафои, 7.Фарҳод Фаҳим, 8.Салар Агапур, 10.Бабак Насири, 11.Абулқосим Ороужи, 12.Алиризо Асқари Конан, 13.Шаҳаб Шаҳназиан, 14.Маҳди Жавид.
Бош мураббий: Исмоил Тагипур
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1893 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1659 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1386 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1233 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1149 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1107 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 981 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 918 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 774 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 666 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |