Гвардиола жамоаси ушбу учрашувда рақиб дарвозаси томон 19 бор зарба йўллашга эришди, рақиб эса атига икки бор зарба беришнинг уддасидан чиқди.
28-турда “Борнмут”га (1:0) қарши баҳсда “шаҳарликлар” рақиб дарвозасига зарба бериш борасида 23:0 кўрсаткични қайд этган бўлса, “Вест Хэм” (1:0) билан беллашувда бу статистика 20:2 кўринишни олди.
Шу тариқа “Сити” сўнгги уч турда рақиб дарвозасига 62 та зарба йўналтирди, рақибларда эса бу атига 4 тани ташкил этди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали