“Биз жуда юқори спорт формасидамиз. Шу боисдан ЕЧЛнинг жавоб баҳсида “Атлетико” устидан зафар қучишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Мадридда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Бироқ, ЕЧЛнинг жорий ҳафтасида бўлиб ўтган тўқнашувлардаги натижалар бизга ҳали ҳеч нарса бой берилмаганини кўрсатди. Рақибимиз яхши ҳимояланадиган жуда ҳам тартибли жамоа. Одатда, улар қарши ҳужумларда ҳаракат қилади. Шунинг учун биз жуда эҳтиёт бўлишимиз зарур.” – дея 28 ёшли полшалик дарвозабоннинг сўзларини келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Атлетико” ўртасидаги илк учрашувда “матрасчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб баҳси эса 13 март куни Тошкент вақти билан 01:00да Туринда бўлиб ўтади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали