AS хабарига кўра, "Реал" ҳимоячиси борасидаги вазиятни "Ювентус" кузатиб бормоқда. Вазият тақозо қилса, туринликлар ҳимоячини трансфер қилишга уриниб кўради.
"Реал" ЕЧЛ доирасида "Аякс"га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганидан кейин Рамос клуб президенти Флорентино Перес билан жанжаллашиб қолгани борасида маълумотлар берилганди. Ундан ташқари, "Реал"ни бошқариши мумкин бўлган Жозе Моуриньо билан Рамоснинг муносабатлари яхши эмас.
Рамос бу мавсум жамоаси таркибида 39 ўйинда қатнашди ва 11 гол киритди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали