Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Рома» ўз уйида «Реал» билан назорат ўйини ўтказди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланди. Томонлар келишган ҳолда ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлашди. Унга кўра, футбол лотереясида майдон эгалари зафар қучишди. Ягона ноаниқ зарбани эса «қаймоқранглилар» ҳимоячиси Марсело йўллади.