Ғарбий Осиё чемпионати. Фаластин – Сурия учрашувида 7та гол киритилди
12.08.2019 00:00 Ўқилди: 861
Ғарбий Осиё чемпионати «А» гуруҳидан ўрин олган сўнгги тур баҳсида Фаластин термаси Сурияга билан ўйнади.
Учрашувда ҳисоб суриялик ярим ҳимоячи Ҳолид Алмбаед томонидан очилди. Илк таймга қўшиб берилган дақиқаларда Ислом Батран орадаги фарқни тиклади. Фаластинлик футболчи Одай Даббаг аввалига пенальтини аниқ амалга ошириб, кейин эса бир дақиқа ўтар ўтмас ўйиндан гол уришга эришди - 3:1. Сурия термаси ҳужумчилари Фирас Ал-Ҳатиб, Мардик Мардикиан рақиб дарвозабонини доғда қолдириб, ҳисобни 3:3 кўринишига олиб келишди. Ўйин тугашига бир неча дақиқалар қолганида Муҳаммад Ямин гол уриб, Фаластинга ғалаба тақдим этди.