Мазкур беллашувни ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.
Испания чемпионати, 27-тур
Барселона – Райо Вальекано 2:1 LIVE
9 март, 22.30, «Камп Ноу»
Голлар: 0:1 — 25 де Томас, 1:1 — 39 Пике.
Барселона – тер Стеген, Пике, Нелсон Семеду, Альба, Умтити, Артур, Видаль, Бускетс, Коутиньо, Суарес, Месси.
Райо Вальекано – Димитриевски, Гальвес, Адвинкула, Веласкес, Морено, Гарсия, Имбула, Бебе, Комесанья, Амат, де Томас.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
ЛаЛига турнир жадвали билан танишинг>>> 27-ТУР
51. ГОЛ! МЕССИнинг голлари сони 651тага етди. Унинг ҳисобида 267 ассист бор.
Иккинчи бўли бошланди. Пенальти! Месси бугун фаолиятидаги 800- учрашувини ўтказмоқда.
45+1. Биринчи бўлимда юқори темпли ўйин гувоҳи бўлдик. Ҳозирча кучлар тенг — 1:1. Танаффус.
44. Учрашув ҳақида ҳорижжа футбол ишқибозлари билан суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, #BarcaRayo ҳеш-теги орқали твиттерда изоҳ қолдиришингиз ҳам мумкин.
43. Месси, Месси, ажойиб дриблинг, шунчаки унинг ўйинидан завқ олиб қолиш керак!
39. ГОООЛ! Мессининг жарима майдончасига узатмасини Пике бу сафар голга айлантирди — 1:1. Бош билан ажойиб гол урилди. 8-мартга аталган гол, ҳа Пике шунга шаъма қилмоқда.
38. Видалга нисбатан яна бир қўполлик. Месси жарима зарбасини тепади.
33. Мессининг навбатдаги юриши ҳам самара бермади. Оқ рангли либосдаги футболчилар уни жуда қаттиқ қўриқлашмоқда. Месси тўп билан ҳужум ўтаётган вазиятда унинг атрофида 4-5 нафар рақиб футболчилари гирдикапалак. Аммо, бу "Райо" фойдаси учун ишлаётганлигини айтиш керак.
31. Пикенинг зарбаси ноаниқ кетди. Унга Лео Месси тўпни ташлаб берганди.
25. ГОООЛЛЛ! Бу вазиятда Видал хатога йўл қўйди ва қарши ҳужумда де Томас ажойиб гол муаллифига айланмоқда. Ҳисоб 0:1. Ҳужумчига шунчаки Респект. Валькерде жамоаси кичик имтиҳонга дуч келди. Кўрамиз, каталонияликлар қандай йўл тутишаркин.
23. Шундай футболчилар борки, тўпга тегинмай туриб ҳам футбол жозибасини кўрсата олишади. Гап ким ҳақида кетаётганини тушундингиз.
21. Видалга нисбатан кичик фол ишлатилди. У бироз оқсоқланмоқда. Месси ҳам ҳужумга ўтган паллада тўхтатиб қолинди. "Вальекано"нинг учрашув бошидаги важоҳатидан асар ҳам қолмади. МЕССИ! Яна зарба ва дарвозабондан ажойиб сейв.
19. Суарес жарима майдончаси атрофидан дарвоза бурчагини нишонга олди, аммо дарвозабон вазиятни назорат қилиб турган эди — 0:0.
18. Кеча сайтимизда Мессининг ЕЧЛдаги биринчи пента-трик қайд этган учрашуви ҳақида маълумот бергандик. Агар унинг "Байер" дарвозасига киритган бешта голини кўрмаган бўлсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Марҳамат, ушбу ҳавола орқали бемалол томоша қилиб олишингиз мумкин.
ЕЧЛ. Месси биринчи марта пента-трикка эришган ўйинга ҳам 7 йил бўлди
16. Захирада ўтирган Ракитич баҳсни хотиржам кузатиб бормоқда.
15. Буёғига энди қамал бошланди. Тики-така Артур, Месси ва Коутиньо ижросида бўлмоқда. "Райо" ҳимоячилари анча зич жойлашиб олишган.
14. ЛаЛига етакчилари бу қарама-қаршиликда ким фаворит эканини кўрсатишга киришиб кетишди. Бирин-кетин ҳужумлар ёмғири "Райо Вальекано" жарима майдонида шаррос қуя бошлади. Тўп назорати ҳам Месси бошқарувида ва унга жамоажошлари яқиндан ёрдам бнришмоқда. Коутиньо бу борада анча фаоллигини айтиш жоиз.
9. "Райо Вальекано" бугун анча ҳужумкор ва иштиёқи баланд ҳолда ўйнаётгани кўриниб турибди. Бошланиши ёмон эмас. Аммо, каталонияликлар рақиблар ўйинига хотиржамлик билан ўйнашмоқда.
5. УХХ. Меҳмонлар "Барса" жарима майдончасида ўзига хос ваҳима уйғотишди. Ҳар ҳолда улар ўйин қоидаси бузилган ва пенальти берилиши керак деб ҳисоблашмоқда. Ўйинни бошқараётган Марио Мерело эса бунга ишонмади. Баҳс давом этади.
1. Учрашув бошланди.
— Ассалому алайкум! "Барселона" ва "Райо Вальекано" учрашувини кузатиб боришга таклиф қиламиз.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали