Мазкур баҳс 31 ёшли футболчи учун Испания чемпионати доирасидаги 443 ўйини бўлди ва у бу борада “Барселона”нинг собиқ футболчиси Андрес Иньестани (442 ўйин) ортда қолдирди. Мессидан олдинда эса “кўканорранглилар” сафида энг кўп учрашувда майдонга тушган испаниялик Хави жой олган. Унинг ҳисобида 505та учрашув мавжуд.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали