Мазкур беллашувни ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.
Испания чемпионати, 27-тур
Барселона – Райо Вальекано 0:1 LIVE
9 март, 22.30, «Камп Ноу»
Гол: 0:1 — 25 де Томас.
Барселона – тер Стеген, Пике, Нелсон Семеду, Альба, Умтити, Артур, Видаль, Бускетс, Коутиньо, Суарес, Месси.
Райо Вальекано – Димитриевски, Гальвес, Адвинкула, Веласкес, Морено, Гарсия, Имбула, Бебе, Комесанья, Амат, де Томас.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
25. ГОООЛЛЛ! Бу вазиятда Видал хатога йўл қўйди ва қарши ҳужумда де Томас ажойиб гол муаллифи. Ҳисоб 0:1. Ҳужумчига шунчаки Респект.
23. Шундай футболчилар борки, тўпга тегинмай туриб ҳам футбол жозибасини кўрсата олишади. Гап ким ҳақида кетаётганини тушундингиз.
21. Видалга нисбатан кичик фол ишлатилди. У бироз оқсоқланмоқда. Месси ҳам ҳужумга ўтган паллада тўхтатиб қолинди. "Вальекано"нинг учрашув бошидаги важоҳатидан асар ҳам қолмади. МЕССИ! Яна зарба ва дарвозабондан ажойиб сейв.
19. Суарес жарима майдончаси атрофидан дарвоза бурчагини нишонга олди, аммо дарвозабон вазиятни назорат қилиб турган эди — 0:0.
18. Кеча сайтимизда Мессининг ЕЧЛдаги биринчи пента-трик қайд этган учрашуви ҳақида маълумот бергандик. Агар унинг "Байер" дарвозасига киритган бешта голини кўрмаган бўлсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Марҳамат ушбу ҳавола орқали бемалол томоша қилиб олишингиз мумкин.
ЕЧЛ. Месси биринчи марта пента-трикка эришган ўйинга ҳам 7 йил бўлди
16. Захирада ўтирган Ракитич баҳсни хотиржам кузатиб бормоқда.
15. Буёғига энди қамал бошланди. Тики-така Артур, Месси ва Коутиньо ижросида бўлмоқда. "Райо" ҳимоячилари анча зич жойлашиб олишган.
14. ЛаЛига етакчилари бу қарама-қаршиликда ким фаворит эканини кўрсатишга киришиб кетишди. Бирин-кетин ҳужумлар ёмғири "Райо Вальекано" жарима майдонида шаррос қуя бошлади. Тўп назорати ҳам Месси бошқарувида ва унга жамоажошлари яқиндан ёрдам бнришмоқда. Коутиньо бу борада анча фаоллигини айтиш жоиз.
9. "Райо Вальекано" бугун анча ҳужумкор ва иштиёқи баланд ҳолда ўйнаётгани кўриниб турибди. Бошланиши ёмон эмас. Аммо, каталонияликлар рақиблар ўйинига хотиржамлик билан ўйнашмоқда.
5. УХХ. Меҳмонлар "Барса" жарима майдончасида ўзига хос ваҳима уйғотишди. Ҳар ҳолда улар ўйин қоидаси бузилган ва пенальти берилиши керак деб ҳисоблашмоқда. Ўйинни бошқараётган Марио Мерело эса бунга ишонмади. Баҳс давом этади.
1. Учрашув бошланди.
— Ассалому алайкум! "Барселона" ва "Райо Вальекано" учрашувини кузатиб боришга таклиф қиламиз.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали