30 ёшли польшалик футболчи Германия чемпионатида 197та гол уриб, “Вердер” форварди Клаудио Писаррони ортда қолдирди. Аввалги рекорд соҳиби Писарро ҳисобида 195та гол бор эди.
Шунингдек, Левандовски Бундеслиганинг жорий мавсумдаги тўпурарлари жадвалида пешқадам бўлиб олди. Унинг ҳисобида 24та учрашувдан сўнг, 17та гол бор. Ундан кейинги поғонада эса ”Айнтрахт” аъзоси Лука Йович жойлашган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали