Эронга мағлуб бўлган Ўзбекистон Афғонистонни юта олмади
10.08.2019 19:21 Ўқилди: 801
Ҳозиргина ёшлар ўртасида бошланган CAFA-2019 мусобақасининг 2-тур ўйинида Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари ён қўшниларимиз билан 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этдилар.
Ҳозиргина ёшлар ўртасида бошланган CAFA-2019 мусобақасининг 2-тур ўйинида Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари ён қўшниларимиз билан 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этдилар.
Кеча Эрон ёшлар терма жамоасига 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Бугун эса анча кучсиз бўлган Афғонистон терма жамоасини юта олмадик, ваҳоланг-ки 1-бўлимда устунлик биз томонда эди, 2:0.
Сўнгги икки йилда ЎФАда болалар футболига бўлган эътиборсизлик натижасида мана шундай аламли кунларга келиб қолдик.
Энди вакилларимиз 13 август куни мезбон Тожикистон, ундан кейин Туркманистон терма жамоаларига қарши майдонга чиқадилар.