Сайтимиз мухбири мазкур футболчилар билан боғланиб, интервью ташкил этди.
Искандар Мўминов, дарвозабон: - Ҳозирги кунда Қирғизистон чемпионатининг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнамоқдаман. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага таклиф этилганимда, очиғи қарор қабул қилишда бир оз иккиландим. Лекин энди ҳаммаси яхши, жамоанинг асосий дарвозабони сифатида учрашувларда иштирок этаяпман. Жамоада бизга яратиб берилган шароитлар яхши, ойлик маошлар вақтида тўлаб берилмоқда. "Лидер-Академия" жамоаси Қирғизистон чемпионатида иштирок этади. Клуб инфратузилмаси яхши шакллантирилган, машғулотлар базаси ва майдонлар холати аъло даражада деб айтиш мумкин.
Айни вақтда бизда иккинчи давра учрашувлари бошланди. Жамоамизни Россиялик мураббий Виктор Демидов бошқармоқда.Насиб қилса, астойдил ҳаракат қилиб, жамоани юқори ўринларни эгаллашига ўз ҳиссаммизни қўшмоқчимиз.
Арслон Султонов, ҳужумчи: - Яқинда Қирғизистон чемпионатида иштирок этувчи "Лидер-Академия" жамоасига кўчиб ўтдим. Клуб раҳбарияти томонидан мени жамоага таклиф қилишди, шартнома шартлари бўйича келишиб олдик. Клубда яратилган шароитлар яхши, машғулот ўтказиш учун алоҳида майдонлар бор. Жамоа бош мураббийи Виктор Демидов ҳисобланади. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилмоқда. Иккинчи давранинг дастлабки учрашувида асосий таркибда майдонга тушдим. Жамоанинг асосий мақсади, бу мавсумда жамоани тўлиқ шакллантиришдан иборат.
Маълумот учун, "Лидер-Академия" жамоаси айни дамда Қирғизистон чемпионати мусобақа жадвалида сўнги ўринни эгаллаб турибди.
Бекзод Толибов суҳбатлашди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2151 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1338 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1317 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1023 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |