Икки йил аввал Бобур Кабулович “Пахтакор” президенти этиб тайинлангач, клуб ҳаётида жобий томонга катта ўзгаришлар кузатила бошланганди. Асосий жамоа ҳамда футбол академияси тарбияланувчиларининг юқори савияда машғулот ўтказиши, яхши тайёргарликка эга бўлиши учун зарур шароитлар яратилди. Аёллар ва футзал жамоаларининг олий лигадаги иштироки таъминланди. Клубни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳам катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди ва бу жараён бугунги кунда ҳам жадал суратларда давом этяпти.
Албатта, бу ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда Бобур Шодиевнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Лекин ҳар қандай ислоҳот ҳам тезда ўз мевасини бермайди. Бунинг учун вақт талаб этилади. Фикримизни жамоа қайд этган натижалар ҳам тасдиқлайди. Бобур Шодиев раҳбарлигининг илк йили "Пахтакор" бронза медалини қўлга киритди. Ўтган йили жамоа Ўзбекистон вице-чемпионига айланди ҳамда ОЧЛ йўлланмасига эга чиқди. Бу йил эса "шерлар" мамлакат чемпионлиги учун жуда яқин туришибди. Ўзбекистон кубоги ҳамда Лига кубогидаги ишлар ҳам чакки эмас.
Бобур Шодиев бош мураббий масаласида ҳам адашмади. Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Шота Арвеладзе "Пахтакор"да муваффақиятли ишлаяпти. Футболчилар ҳам грузиялик мутахассиснинг футбол фалсафасини яхши тушуниб олишди. Бунинг учун ҳам вақт керак бўлди. Клуб раҳбарияти Арвеладзе мураббийлигининг дастлабки икки йилида уни истеъфога чиқаришга шошилмади. Унга имконият берди ва бу борада Бобур Кабулович адашмади.
Тез орада янги, жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб бера оладиган замонавий "Пахтакор" стадионининг қурилиши бошланади. Клуб раҳбарияти стадион дизайни ва қурилишига ҳам катта эътибор қаратган. Хуллас, ҳали қилинадиган ишлар бисёр. Бу борада Бобур Шодиев бошчилигидаги клуб раҳбариятига куч-қувват тилаймиз.
Жаъфар Ирисметовнинг Бобур Шодиевга тилаклари
- Сўзим аввалида Бобур Кабуловични бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этаман. Барча орзу-истаклари рўёбга чиқсин. Орзуларининг тенг ярми "Пахтакор" билан боғлиқ десам янглишмаган бўламан. Бахтига ота-онаси соғ бўлишсин, фарзандларини роҳатини кўришсин. Қолаверса, барча йўналишдаги ишларига ҳам ривож тилайман. Қўли очиқ, саҳий инсон. Жуда кўпчиликка ёрдам беради, лекин бу хайрли ишларини ҳеч кимга айтмайди. Буни мен яхши биламан. Бу хайрли ишларига Яратган ўз ажрини берсин. Бундай саҳоватли, қўли очиқ инсонлар юртимизда кўпаяверсин. Бобур Кабуловичнинг "Пахтакор" клубига раҳбарлик қилаётгани бу бизнинг бахтимиз. Насиб қилса, бу йил ҳозир ўзимиз қатнашаётган уччала мусобақада ҳам чемпион бўлиб, мухлисларимизни хушнуд этамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, сhampionat.asia ва olamsport.com сайти ижодкорлари ҳам Жаъфар Ирисметовнинг тилакларига қўшилган ҳолда Бобур Кабулович Шодиевни бугунги таваллуд айём билан муборакбод этади. Албатта, бу тилаклар, табрикларга "Пахтакор" жамоаси мухлислари ҳам қўшилишади. Ахир, футбол улар билан файзлику!
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1998 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1737 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1299 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1191 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1134 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1014 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 963 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 795 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 699 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 684 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |