«Интер Майами» хўжайини Дэвид Бекхэм Лионель Мессининг ўз клубига келаётганини қаердан эшитганини айтиб берди.
«Лео ПСЖни тарк этишини эълон қилганди. Японияда эдим, тонгги соат 4 ёки 5 да ухлаб ётгандим, телефоним тинмай жиринглай бошлади.
Хотиним мени туртиб гапирди: «Телефонни ўчир, ухлаш керак». Кўзойнагимни олдим ва телефонда Месси Майамига келишни қарор қилганини ўқидим. Мен жойимг ўтирдим ва йиғлаб юбордим. Виктория эса менга қараб: «Нима бўлди? Тинчликми? Кимдир ўлдими?» Мен унга жавобан: «Месси келади, у Майамига келмоқда» дедим. Интернетга кирсам, барча жойда шу ҳақда ёзишган экан», — деди Бекхэм RMC Sport нашрига.