Месси: “Мен “Барселона” ва мураббийлар штабимизга ишонаман”
05.08.2019 09:00 Ўқилди: 797
Лео Месси янги мавсум олдидан фикрлари билан бўлишди.
“Мавсум охирида нималар юз бериши ҳақида нимадир дейиш қийин, аммо мен “Барселона” ва мураббийлар штабимизга ишонаман. Ўйинчиларимизга ишонаман. Бизда ажойиб жамоа бор. Биз барча мусобақаларда ғолиблик учун курашамиз. Ўтган мавсумдаги мағлубиятлардан хафамиз, аммо Ла Лигани ютганимизни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ахир бу сўнгги 11 йилдаги саккизинчи чемпионлигимиз”, — дейди Месси.