"Хамес келаси мавсум "Бавария"да ўйнашига ишончим комил. Аввалгидек Родригеснинг мухлисиман. Биз 15 июнгача қарор қабул қилишмиз керак. "Бавария"даги ҳамма ундан мамнун, шу сабабли Хамес жамоада қолиши лозим" - дейди Румменигге.
Родригес 2017 йилнинг ёзидан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилади. Колумбиялик жорий мавсум Бундеслиганинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 3та голли пас берди.