“Аякс” билан “Реал”ни ЕЧЛдан чиқариб юборган 22 ёшли Давид Нерес Бразилия терма жамоасига таклиф этилди. У “Аякс” билан баҳсда жароҳатланган “Реал” ҳужумчиси Виниcиус Жуниор ўрнига чақирилди.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида март ойида Панама ва Чехия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.