Испан клуби бразилиялик форвард учун 345 миллион евро тўламоқчилигини The Sun нашри тасдиқламоқда. Қолаверса, Неймар "Реал" жамоасига ўтадиган бўлса, йиллик маоши 44 млн. еврони ташкил этади. Бу уни дунёда энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради.
Неймарнинг ўзи ПСЖдан кетишни ҳозирча режа қилмаётганини қайта-қайта айтиб ўтди. Шунга қармасдан, ОАВ бразилиялик юлдуз бошқа клублар билан алоқада бўлиб тургани ҳақида маълумот беришмоқда.