"Хоффенхайм" Дания суперлигаси тўпурари билан келишиб олди
27.07.2019 21:00 Ўқилди: 997
Германиянинг "Хоффенхайм" жамоаси "Копенгаген" ҳужумчиси Роберт Сков билан трансфер борасида келишиб олди.
Тиббий кўрик ва охирги шартнома масалалари ҳал қилинганидан сўнг, 23 ёшли даниялик Германия клуби билан 5 йиллик шартнома тузиши кутилмоқда.
Ўтган мавсум Сков Дания чемпионатида 34 учрашув ўтказди ва 29 та гол урди (+ 9 та ассист). Ушбу натижа орқали у 1998 йил "Брондбю" ҳужумчиси Эббе Санднинг ўрнатган рекордини янгилади.
Мавсумлар оралиғида форвард Жоэлинтон "Хоффенхайм"ни тарк этди ва "Ньюкасл" клубига йўл олди.