"Локомотив"нинг икки футболчиси "Истиқлол"да ўйнайди
08.03.2019 17:42 Ўқилди: 3411
Ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилиб қўйган ва бир неча йиллан буён Про-лига баҳсларида юқори ўринларини эгаллаб келаётган "Истиқлол" клуби таркибни кучайтирмоқда.
Жамоа ўз сафига "Локомотив" клубидан икки футболчини қўшиб олди. Дарвозабон Рустам Нартаджиев ва ҳимоячи Фарруҳ Иброҳимов 2019 йилги мавсумни "Истиқлол" сафида бошлайди. Икки футболчи ҳам 1996 йилда таваллуд топганини таъкидлаш лозим.