"Барселона" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Хави ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳақида фикр билдирди.
"Неймар – бомба, ажойиб ўйинчи, лекин мен ҳеч нарсани ҳал қилмайман. Менга муваффақиятга эришиш мақсадида "Барселона"га қайтиши мумкинлигини айтишди. Агар бу менга боғлиқ бўлганида, у билан шартнома тузган бўлардим", - дейди Хави.