Ўйиннинг 30-дақиқасида Ойбек Қиличев жарима тўпидан гол уришга эришди. Бу 2019 йилги Суперлиганинг биринчи голи бўлиб тарихга кирди.
Маълумот учун, 2018 йилги мавсумнинг биринчи голини "Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев Навойида айнан "Қизилқум" дарвозасига урган эди.