"Навбаҳор" билан 2+1 кўринишида шартнома тузган футболчи “Динамо”да ўйнайди
08.03.2019 16:42 Ўқилди: 1571
30 январь куни "Навбаҳор" клуби Жасур Азимов билан 2+1 кўринишида шартнома тузган эди.
"Суперлиганинг бу йилги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ва 24 ёшли ярим ҳимоячи Жасур Азимов билан тузилган шартнома томонларнинг ўзаро розилигига асосан бекор қилинди ҳамда футболчи яна ўз жамоаси “Динамо” (Самарқанд) таркибига қайтди", - деб хабар бермоқда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати.