Неймар Хитойдаги йиғинда ПСЖ клубидан алоҳида машғулот ўтказмоқда
24.07.2019 21:42 Ўқилди: 947
ПСЖ ҳужумчиси Неймар парижликларнинг Хитойдаги мавсумолди йиғинида алоҳида шуғулланмоқда.
Бразилиялик Қатарга қарши ўртоқлик ўйинида олган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Шунингдек, ҳимоячилар Тома Менье ва Преснель Кимпембе ҳам давтур бўйича машғулот ўтказишмоқда.